ru en uz

Компания ҳақида

Умумий маълумот

Uzliti Engineering компанияси 2017 йил июл ойида ташкил этилган бўлиб, Ўзбекистондаги энг йирик мустақил инжиниринг маркази ҳисобланади. Замонавий лойиҳалаш технологияларига асосланган ҳолда, компания нефт ва газ ҳамда бошқа тармоқлар учун рақобатбардош лойиҳаларни амалга оширишни таъминлайди.

Компания ёш бўлишига қарамай, ходимлар катта халқаро тажрибага эга, маҳаллий ва халқаро лойиҳалаш стандартларини биладиган, энг янги дастурий таъминотни самарали ишлатиш қобилиятига эга бўлган тажрибали ўзбек ва хорижий мутахассислардан иборат.

Uzliti Engineering Ўзбекистонда ягона ҳисобланади, чунки:

  • унда 220 мутахассис, шундан 60 дан ортиқ хорижий мутахассис ишлайди;
  • ўзбекистонда ўхшаши йўқ замонавий ускуналар билан жиҳозланган;
  • у қуйидаги тамойилларга асосланган лицензияга эга дастурий маҳсулотлар асосида BIM технологияни лойиҳалаш жараёнида жорий этган:
    1. ўскуналарнинг технологик параметрларини аниқ ҳисоблаш;
    2. интеллектуал технологик чизмаларни яратиш;
    3. уч ўлчамли моделлаштириш;
    4. 3Д-модели ёки чизманинг ҳар бир объекти ўзининг хусусиятлари ҳақида маълумотларни ўз ичига олади;
    5. 3Д-модели асосида чизмаларни автоматик тарзда олиш;
    6. объектларни интеллектуал параметрлаш;
    7. ягона ахборот майдонида қўшма лойиҳа ишлаб чиқиш;
    8. турли дастурий мажмуалар ўртасида тезкор маълумотлар алмашинуви.