ru en uz

ALCOR BIMDAY 2019

17 июн куни Тошкентда ALCOR BIMDAY 2019 қурилишни лойиҳалаш, режалаштириш ва назорат қилиш технологияларининг йиллик анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда олий ўқув юртлари, давлат идоралари вакиллари, меъморлар, лойҳаловчилар, лойиҳа менежерлари, металл конструкциялар ишлаб чиқарувчи қурилиш компаниялари ва заводлар раҳбарлари иштирок этди.

Миқёси жиҳатидан ALCOR BIMDAY 2019 UZBEKISTAN анжумани Ўзбекистонда лойиҳалаш ва қурилиш соҳасидаги энг йирик тадбирга айланди. Тадбирда GRAPHISOFT, Bentley Systems, TRIMBLE, Leica Geosystems МДҲдаги ваколатхоналар раҳбарлари, ALCORнинг асосий мутахассислари ва «PRIDE» BIM-Технологиялар компанияси (Россия) ва Steel Property Construction (Ўзбекистон) соҳасидаги ечимлардан фойдаланувчилар иштирок этди.

Тақдимотлар ва мунозаралар иккита тематик йўналиш — фуқаролик ва саноат лойиҳалаш доирасида олиб борилди. Шубъалар меъморлар ва қурувчилар ўртасида фуқаролик иншоотларини лойиҳалаш ва қуришда BIM- технологияларидан фойдаланиш ҳақида мулоқотлар олиб борилди.

GRAPHISOFT компанияси ARCHICAD дастурий маҳсулотининг янги 23-версиясини тақдим этди, бу BIM-иловалари ишлаши учун янги стандартни белгилайди, интизомлараро ўзаро алоқа қилиш даражасини оширади ва меъморий моделлаштириш имкониятларини кенгайтиради. GRAPHISOFT, шунингдек, «гипермоделлар» асосида ишлайдиган ҳамда 2D ва 3D лойиҳалари учун навигация элементларини бирлаштириш имконини берувчи бепул BIMx иловаларини тақдим этди.

TRIMBLE компанияси TEKLA Structures —қурилиш мосламаларини ахборот моделлаштириш ва лойиҳалаш учун энг технологик дастурий таъминотини тақдимот қилди. TEKLA моделлаштириш воситалари ҳам темир-бетон, ҳам металл қурилмалар билан ишлаш, дарҳол қурилманинг параметрик элементларини: устунлар, тўсинлар, боғламлар, кўндаланг ќўйилган тўсин ва белгиланган хусусиятларга эга бўлган ҳар қандай профилнинг ҳовонларини қуриш имконини беради.

Bentley Systems компанияси бош режани тадқиқ этиш ва лойиҳалашда «реаллик модели» дан фойдаланиш билан ишлашнинг инновацион усулларини намойиш этди. Технология қурилиш объектидаги реал вазиятни фотограмметрия усули билан тахелметр маълумотлари, график маълумотлар ва ГИС маълумотларини қўшган ҳолда етказиш имконини беради.

Анжуманнинг якуний қисмида ALCOR жамоаси " MIZAR" МЧЖнинг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси очилишини эълон қилиб, у барча ҳамкорларнинг манфаатларини кўзлайдиган ва Ўзбекистон Республикаси бўйлаб фойдаланувчиларга атрофлича кўмак беришга мамнун бўлади.